Қушиқларим

Категория: Поэзия
Қушиқларим, униб қалбимда,
Она юртда гулдай балқингиз!
Қанча бўлса сизда куч, ёлқин,
Шунча бўлар ерда ҳаққингиз.
Сизда ҳамма ҳис-туйғуларим,
Сизда тоза ёшим, ўйларим.
Сиз ўлсангиз — унутиларман,
Яшасангиз — тирик бўларман.
Мен қўшиқда ёлқинлантирдим
Не деса қалб, халқим ўшани,
Қўшиқ билан дўстни мақтадим,
Қўшиқ билан еигдим душманни.
Пасткашликнинг завқи алдолмас,
Ва турмушнинг ҳаю-ҳаваси.
Шеъримдаги ҳаҳ, олов, севги —
Ҳаётимнинг бутун маъноси.
Ўлганда ҳам қалб содиқ қолар
Шеъримдаги эзгу онтимга.
Бор қўшиғим элга атадим,
Умримни ҳам берай ҳалқимга.
Куйлаб ўтдим шонли курашни,
Умрим ҳали кўркам ёз эди.
Сўнгги шеърим жаллод болтасига
Бошни тутган чоқда ёзилди.
Ҳур яшашга шу куй ўргатди,
Ҳам ўлишга мардона туриб.
Умрим менинг мунгли куй эди,
Ўлимим ҳам янграр куй бўлиб.
1943