Бемор мисралар

Category: Poetry
Очлик, совуқ ё бит босганда,
Ўлим шунда жонга чанг солар.
Ўларман ё печка устида
Тўнгғиб ўлган каби кексалар.
Ўйлагандим — ўқ бўронида
Ботирларча енгиб ўламан!
Иўқ, бўлмади, ёлғиз шам каби,
Энди тутаб-тутаб сўнаман.
Йўққа чиқци қанча тилаклар,
Йўққа чиқди барча умидлар,
Бекор ёздим: „Кулиб ўларман!" деб,
Ўлгинг келмас экан, йигитлар!
Ахир, нима иш кўрсатдим мен,
Қанча умр кўрдим, яшадим?!
Ҳозиргидан кўпроқ фойдали
Бўлар эди яна яшашим.
Сезмагандим аввал, ҳеч қачон
Бундай кучли куйиб-ёнишни.
Юракдаги дардни, нафратни,
Севги, ўчни ва соғинишни!
Энди сездим қалбнинг шу қадар
Зўр аланга билан ёнишин.
Оҳ, афсуски, шу қалб оташин
Беролмадим мен халқим учун.
Наҳот ўлмак афсус бўлади,
Халқинг учун агар берсанг жон?
Чидолмайман, очликдан ўлиш
Хўрлигига, дўстлар, ҳеч қачон.
Мен яшашни истайман, гортга
Берсам қалбнинг энг сўнгги кучин
Ўдганда ҳам айта олсайдим,
Жон бердим деб, она юрт учун!
September 1943