Қизил ромашка

Category: Poetry
Эрта тонг нурларидан
Уйғонди ромашкалар.
Жилмайиб, ҳол сўрашиб,
Кўз тикиб қарашдилар.
Очди сарив тонг ели
Оппоқ ғунчалар лабин.
Тонг уларнинг устига
Сочди хушбўй шабнамин.
Оқ чечаклар завқланиб
Кулиб тебранди аста.
Шу вақтда, таажжуб,
Бир ҳол кўрдилар пастда.
Яқинроқ жойда мунгли
Ўлтирар Ромашка—қиз,
Ғунчалари оқ эмас,
Қип-қизил қондай — қирмиз.
Ромашкалар бари оқ,
Фарқ қилмас бир-биридан.
Hera, бунинг бир ўзи
Қип-қизил кўйлак кийган?
Сўрадилар: „Сингилжон,
He бўлди, айт, қадрдон,
Ғунчанг нега қизарган,
Тусинг нега ўзгарган?‟
Ромашка жавоб берди:
— „Бир ботир жангчи ётди
Ёнгинамда ястаниб,
Душманларини отди.
Битта ўзи жанг қилди
Ўн беш ёвузга қарши.
Чекинмади, ол тонгда
Тинди нафас олиши.
Ботирнинг қизил қонн
Ғунчаларимга томди.
Шундан қизил кўйлагим
Чўлпонга ўхшаб қолди.
Йигит кетди, мен қолдим
Қонин сақлаб гулимда,
Ҳар кун уни соғиниб
Балцийман тонг нурида“.
1942