Ҳукм олдидан

Category: Poetry
Черчетлар хони(„Қиличхон“ трагедиясега)
Ҳукм ўқилди, бизни чиқардилар,
Буюрдилар сафга туришни.
Қуёш ботди шу чоқ истамай,
Бу хўрликка гувоҳ бўлишни.
Ё шудрингдан ўтлар нам эди,
Ё ер тўккан бу кўз ёшидан,
Ўрмон, тоғлар, кўллар қўрқишиб
Туман орасига яширинган.
Ташқарида совуқ,
Оёғим билан
Сездим ернинг таниш таптини,
Ер онамдай нафаси билан,
Иситмоқчи менинг қалбимни.
Қайғурма ер, титрамас қалбим,
Босиб турса оёғим сени.
Унинг исми билан чиққан тил
Ўлганда ҳам такрорлар уни.
Мана улар, черчет ҳокимлари,
Кўзлари қон, суррайган бурун.
Билсннларки, улар эмас, биз
Айбловчи уларни бугун.
Қайраганда жаллод болтасин
Итдай лаззат туйиб қонида,
Ёвузларга қарши сўнгги сўзни
Биз айтармиз ҳукм залида.
Бир кун келар, халқ ҳукм этар,
Қарор бўлар кескин ва қисқа.
Қоним билан ёзган сўнгги шеърим
Айбномам бўлур фашистга.
1943