Бало

Category: Poetry
— Мен севаман бир гўзални,
Чиройда тенгсиз дилдор.
Шуниси бор афсус-афсус,
Бу гўзалнинг эри бор.
— Нима қипти, айт-чи, эрин
Севадими хотини?
Севмаса-чи, қийин эмас
Тузатиш бу хатони.
— Йўқ, севмайди у эрини,
Балодан ёмон кўрар.
Ўйлаб-ўйлаб бу эрга
Текканига ўкинар.
— Ундай бўлса, у эридан
Ажралсин, айт! Ўша дам,
Данғиллатиб тўй қиласиз,
Кун туғади сенга ҳам
— Оҳ, ўртоқжон, раҳмат сенга,
Олтин сенинг бу сўзинг,
Лекин бутун бало шунда:
Унинг эри — мен ўзим.
September 1943