Улуг Маркс юрти — сенмисан
Ва довулли Шиллер ватани?
Асир қилиб келтириб сенга,
Фашист мени „қул“ деб атади.
Айт, сен менга: ўтли „Рот-Фронт“ли
Кунларингни қайга йўқотдинг?
Нега мени — Клара бувининг
Ўғлин — қийнаб ғамларга отдинг?
Ўйловдимми сени шундай деб,
Мен Гётега бўлганда мафтун?
Бетховеннинг зўр куйи нега
Эшитилмас залингдан бугун?
Гейни ошиғининг ҳур қўлларига
Эганг тёмир кишан кийгизди.
Карл, Роза қонлари томган
Тюрьмаларнинг музин эмизди.
Мен кўрмадим сенда кун нурин
Ташлаганда ерингга одим.
Аммо ботир Тельманнинг ётган
Модвалларин қулфин танидим.
Шундаймасми, Карл Либкнехт
Ва Розани ўлдирган бераҳм —
Кўппакларинг чиқариб бир кун
Улоқтирар сувга мени ҳам?
Қаердасиз Гейни, Марксни
Севиб ўсган мағрур қалблилар,
Улар боғин сўлмас гуллари
Вильгельм Тель, Энгель (с) кабилар?
Цеткин ўғли орангизда ким,
Тельман йигитлари қайсингиз?
Эшитинг эрк пўлат товушин,
Бизнинг тюрьмаларни очингиз!
Саф-саф бўлиб 19-нчи
Йилдагидай куйлаб келингиз.
Ўнг муштумни баланд кўтариб,
„Рот-Фронт“ деб жавоб берингиз!
Бўйнин узинг шум қарчиғайнинг,
Қуёш чиқсин олмон ерига.
Кўтарилсин Тельман минбарга,
Маркс, Гейни қайтсин элига.
Орангизда Цеткин ўғли ким?
Тельман йигитлари қайсингиз?
Эшитингиз ҳақиқат сўзим,
Бизнйнг тюрьмаларии очингиз!
19 декабря 1943