Биз қуёшга келдик ҳашарга,
Қор ва муздан ерни очгали.
Вақти келди, қиш энди ўлсин,
Мана энди баҳорнинг гали.
Қиш киргандан бери эшикдан
Ер етарли кўрди „ёвузлик“.
Курак билан суриб, супуриб
Юборайлик қишни оцизиб.
Жилғаларни ёпти, бекитди,
Тўлқинларни қилди у эрксиз.
Чашмаларнинг йўлини тўсди,
Далаларни этди кўримсиз.
Қуритди у нафис гулларни
Ва боғлардан қувди қушларни.
Шимарайлик, дўстлар, енгларни,
Курак билан суринг „душман“ни.
Муз остидан чиқиб жилгалар
Тўлцинланиб, тошиб оқсинлар.
„Қур-курлашиб“ кўкда турналар,
„Кумуш кўлга" қанот қоқсиилар.
Қордан чиқиб ер нафас олсин,
Гилам бўлсин майса йўлларда.
Биз ишлайлик қизиб, тер тўкиб,
Куч ва қурол бизнинг қўлларда.
Қуёш қадар олтин найзасин,
Ер ҳам тўйган энди бўрондан.
Гурилласин юк машиналар,
Супур, ҳайда қишни ўрмондан.
Қиш енгилди. Белни, чўкични
Елкаларга қўйиб биз шахдам
Одимлаймиз жасур ва тетик,
Биз қайтамиз куйлаб ҳашардан.
Ҳилпиратиб майин сочларин
Бинафша қиз бизга жилмаяр;
Қор.остидан гуллар узатиб
Совға қилар бизга она — ер.