Ўпқон

Category: Poetry
Ойдин кеча, азим дарёда
Бир гўзал қиз чўмилар танҳо.
У оқ қушдай сузади енгил
Ва балиқдай шўнғийди гоҳо.
Ҳалқа-ҳалқа оппоқ тўлқиилар
Нозик белни чулғайди майин.
Инжу таққан сочи ёнида
Тўлқинланар сузгани сайин.
Мармар танин қучар ой нури,
Сув кўксида кумуш товланиш.
Ойдан сулув гўзал бу қизга
Ҳайрон қолар эди тол, қамиш.
Қува-қува шўх тўлқинларни
Қиз гирдобга кирди югуриб,
Ўпқон тортди қизни сув тегига,
Даҳшат солиб, бирдан ўкириб.
„Қутқаринглар!“ дея қўл чўзди
Қиз ўпқондан дод-фарёд уриб.
Товушига йўловчи йигит
Оқ чодирдан чиқди югуриб.
Шўнғиб кирли йигит,
Қирғоққа —
Олиб чиқди, қутқарди уми;
Ой нурида қизнинг ол юзин,
Гул қоматин бўлди мафтуни.
Нега кулдинг, ўтли нигоҳинг
Юрагимга қадаб, олтиним?
Нега сирли ишқ ўпқонига
Олиб бориб мени ботирдинг.
Унутдирдинг ишқ тўлқинида
Шодлик, қайғу, кулфат — барини.
Сен эртакда тасвир қилинган
Сув қизими — гузал парими?
Эсингдами, сувга ботганда,
Чўздим сенга ёрдам қўлим мен!
„Раҳмат!" дединг, аммо қалбимга
Севги ўқин отдинг шунда сен.
Мана энди, эй гўзал санам,
Эркинликда юрганда севгинг —
Ўпқонига чўккан йигитга
Чўзарсанми қўлингни сен ҳам?
November 1943