Мўл чар... йўллар... сиз она юртдан
Ажратиб узоққа олиб келдингиз.
Етар энди, кўп туриб қолдим,
Мени уйга қайта элтингиз.
Кўп соғиндим кўк қирларимни,
Ўрмонимни, булоқ бошини.
Кўп соғиндим юракдан севган
Ингичка бел, қора қошимни.
„Ёмғир эди хайрлашган кун,
Қараб қолди мунгли сирдошим.
Киприкларин жиққа ҳўл қилган
Ёмғир эмас, оққан кўз ёши.
Қандай оғир, йўлга чиққанда
Жонинг ярми қолса узилиб.
Яхши ҳамки, муҳаббат билан
Бирга бордир чидам, тўзиминг.
Йўллар... йўллар... сизнинг барингиз
Мана шундай оғир, аёвсиз!
Айтингиз-чи, кимлар ўтди сиздан,
Солингансиз аввал қайга сиз?
Менгл ўхшаб қай жўшқин юрак,
Илк бор сиздан йўлии бошлади?
Кимни шундай умиди ўртаб,
Узоқларга элтиб ташлади?
Биламан мен, бизни бу жўшқин
Ёшлик журъат тортди бу йўлга.
Сизни йўллар, оёқ изи-мас,
Қалб ҳислари солган бу ерга.
Қай томонга кетсак ҳам аммо
Бу — қаҳрамон ёшликнинг иши!
Шу йўллардан олиб қайтажак
Она юртга юрак тепиши...
Йўллар... йўллар... мени юртимдан
Узоқларга олиб келдингиз.
Янги журъат, янги ҳис билан
Ёр ёнига қайта элтингиз.
October 1943