Тоғ дарёси

Category: Poetry
Бу дарё бунча қайнар,
Бунчалик тошар?
Секин оқса не бўлар,
Бунчалик шошар?
Бунчалик тўлқин отар,
Кўпиклар чаққон?
Алланимадан қўрқиб
Пишқиргансимон.
Дам оқади ёйилиб,
Кенгликни кўзлаб,
Бурилади жарларга,
Нимадир сўзлаб.
Баъзан югуриб, ирғиб
Сакрар тошларга.
Баъзан шаштидан тушиб,
Пастга ташланар.
Бунча ҳам шўх бу дарё!
Пишқирган тошқин?
Нега бу қадар тезоб,
Бунчалик шошқин?
Чидамадим, ахири
Сурдим дарёдан:
一 Нега бунча шошасан,
Тинмайсан бир дам?
Мен леди, ер остида
Ётдим кўп узоқ.
Эркинликни соғиниб
Тортдим кўп азоб.
Мен қулликда яшадим,
Хўрликлар тортдим.
Энди мана ер, ҳаво—
Роҳатин тотдим
Мен йилларча йиғнаган
Алам, нафратим—
Ҳозир сиртга чиқардим;
Тошар ғайратим.
Мен кучлиман, озодман,
Тўлқиним шахдам.
Истиқболим умидли,
Ҳозиргим кўркам.
Габриклайман қуёшни,
Қарғаб ер қаърин.
Шу сабабли қайнайман
Очилиб баҳрим.
October 28, 1943