Шоир бир кун зиёфат берди,
Таклиф этди ёшни, қарини.
Тўплади шеър гули очилган
Қалб боғига дўстин барини.
Шоир гуллар бергандан кейин,
Меҳмонларнинг кўнгли учунми,
Ўтли қадаҳларга тўлдириб
Юрак қўшиқларин ичирди.
Маст бўлдилар ўтли қўшиқдан
Мажлисдаги чоллар, йигитлар;
Учди уйлар, мавж урди ҳислар,
Ортди кучлар, ортди умидлар.
Оқ соқолли бир чол турди-да,
Деди: сенга, шоир, ташаккур!
Кўрмагандим бундай зиёфат
Тўқсон йиллик умримда бир кур.
Кўп тотдим мен аччиқ-чучукнн,
Тўқсон йиллик кечган умримда.
Жасур, асл ёшлигимни мен
Топдим бугун сенинг шеърингда.
November 1943