Сержант

Category: Poetry
Бир сержант билан
Икков фронтдан
Қайтиб келардик;
Вагонда бирдан
Дўстлашиб кетдик
Қадрдонлардек.
Йўқ экан унинг
Уйи, хотини,
Ота-онаси.
Сўрадим ундан:
Ким кутар сизни,
Қайга борасиз?
У кулиб шунда
Ён чўнтагидан
Чиқарди бир хат.
Шодлиги унинг
Порлаб юзига
Урилди шу вақт.
— Икки йил тинмай
Бу меҳрибон қиз
Узмади хатин.
У қизнинг ўзи
Асли Ўралдан,
Ламиға оти.
У хатлар ёзиб,
Кўнглимни олиб,
Берди куч — дармон
Бу хатлар менга;
Тўнгсам — иситди,
Улсам — бўлди жон...
Ҳужумга бордим
Сақлаб шу хатни
Кўкрак чўнтакда.
Ўкинмас эдим
Жангда у чоқда,
Ҳатто ўлсам-да...
Урушда хатнинг
Нима эканин
Жангчи билади.
Ҳозир мана шу
Хат эгасини
Кўргим келади.
Икки йил тинмай
Хат ёзди; энди
Сўзидан қайтмас!
— Нега у қайтсин!
Урушда енгиб
Келдинг — унга бас.
Поезд ҳзм кимни
Элтишин сезиб
Елпи кували.
Сержант жилмайиб,
Чўнгагин тез-тез
Ушлаб қўяди.
У болаларча
Уялиб қўяр
Тортиниб сағал,
Танишиш, билиш
Нақадар ширин.
Нақадар гўзал!
Рост, айтгим келди
Йигитга шундай:
— Ишонгил менга,
Шундай шошилиб
Кутмоқда шаксиз,
Сени Ламиға!
Қанча сержантлар
Мактуб орқали
Ортдирди дўст-ёр.
Ҳаммаси шошиб,
Дўстлар ёнига
Қайтар умидвор.
Яшанг жон қизлар,
Қанча мақташга
Бордир ҳаққингиз.
Қанча ботирни
Олиб қайтди юртга
Сизнинг хатингиз.