Булбул ва чашма
(Баллада)
1
Тонг отиб, нурлари
Ўпганда ҳар ённи—
Чашмалар, кўлларни
Ва қалин ўрмонни,
Булбул ҳам уйғониб,
Қанотин қоқади.
Тинч ўрмон томонга
Ошиқиб боқади.
У яқин сирдоши —
Чашмани соғинар.
Чашма ҳам тонг қушин
Кўришга зориқар.
Бу икки ошиқнинг
Сирли бу турмуши,
Ёшликнинг муҳаббат
Ўтида ёнмишди.
Уларни дўст қилди
Ўтли, соф муҳаббат.
Шу ишқни безади
Назокат ва ҳурмат.
Ҳар тоигда шўх булбул
Чашмада ювинар.
Бу — унга зўр шодлик,
Бахт бўлиб туюлар.
Зумраддек томчилар
Эркалар тонг қушин.
Бу лавҳа ром қилар
Қалбини ҳар кишин.
2
Бир куни эрта тонг,
Эрка қуш — шўх булбул
Уйғониб, аланглаб,
Чашмага олди йўл.
Етди тез сирдоши
Чашмага...
У шу чоқ,
Кўрдики, соҳилнинг
Гуллари мунглироқ.
Чашма тинч, чайқалмас,
Чеҳраси очилмас;
Оппоқ тош устига
Томчилар сочилмас.
Кумушдай соф суви
Қорайган, булғанган.
Хаёли паришон,
Қайғуга чулғанган.
Ҳайратда тонг қуши
Сўради дўстидан.
Спрдоши ҳам деди:
„Кеча йўл устидан
Утди халқ душмани
Яшириниб, саҳарлаб,
Менинг соф, шифоли
Сувимни заҳарлаб.
У қонхўр йўл босар
Қочмоқда... ўша он
Келарди ортидан
Пойлаб бир қаҳрамон.
У билар: қаҳрамон
Шу ердан кечади,
Ҳам чанқаб, менинг соф
Сувимдан ичади.
У ичиб заҳардан
Шу онда ўлажак.
Душмани қутуриб,
Талаб кун кўражак.
He қилай, айт, дўстим?
Кўрсат-чи йўлини.
Биз сақлаб қолайлик
Ботир халқ ўғлини“.
Тонг қуши — шўх булбул
Бир нафас ўйлади.
Сўнг аста лаб очиб,
Чашмага сўйлади:
„Кайгурма, кўз нурим!
Келганда у ботир,
Иложии қиламан,
Бўлма сен хавотир!“
3
Келди халқ ботири,
Жанговар ва бардам.
Юраги ва онти
Пўлатдан мустаҳкам.
Халққа соф муҳаббат —
Қудрати юраги.
Душманни йўқ қилиш
Энг олий тилаги...
Ҳориган, чарчаган,
Терлаган у роса;
Оҳ, қани, шу маҳал
Бир томчи сув бўлса!
У кўрди чашмани,
Сакради отидан.
Тан-жони ёнарди
Ташналик ўтидан.
Қаҳрамон ичгали
Чашмага чўзди лаб,
Тонг қуши шу маҳал
Сайради „чаҳ-чаҳ“ лаб.
У сайрар йигитнинг
Олдида толпиниб,
У сайрар, бир нима
Дегамдай чарх уриб.
у сайрар ёлқинли,
Соф сеиги ҳақида
Ва ошиқ юракнинг
Мадҳи бор нақлида.
У мақтар курашда
Чиниққан одамни.
Шонларга ўралган
Энг сўнгги дамни.
Мақтади дўстига
Вафодор кўнглини,
Сўзлади севгининг
Енгганин ўлимни.
Қаҳрамон тушунмас
Қушчанинг тилини.
Аммо, у англарди
Ҳиссини, дилини.
Сирли куй дил торин
Чертса-да, ўша дам,
У ўлим келганин
Сезмади сира ҳам.
4
Сув ичай деб йигит
Энгашиб тиз эгди,
Чанқаган лабларин
Чашмага тегизди.
Шу вақтда қуш унинг
Оғзига суқулди.
Бир томчи сув ичиб,
Чашмага йиқилди.
Севгани қўйнида
Тонг қуши шу замон
Толпиниб, қувониб
Ва мағрур берди жон.
Чашма ҳам чайқалиб
Жарларга ташланди.
Ўрнида қорайиб,
Қақраган тош қолди.
Ёш йигит шошилиб
Боқди бу чашмага.
Танг қолди бу сирли
Ва ажиб лавҳага.
Чашмани қолдириб,
Қаҳрамон отланди,
У худди йўлбарсдай
Душманга ташланди.
У сезди қалбида:
Ўз олий ҳисларин;
Соф, янги куч билан
Гуркураб ўсганин.
Фарзанди — ҳур халқнинг
Ва буюк отанинг,
Оташин юракдан
Севар у Ватанин.
July 1942