Кана

Category: Poetry
Диққинафас тюрьма. Сичқонлар
Юришади бир гала, уюм.
Баъзан, жуда зерикканимдан
Кана териб ўтади куним.
Уйланаман: тюрьма негизин —
Қўпарсам-у, кул этсам эди.
Эгасин ҳам худди канадай
Тутсам эди ва эзсам эди.
1943