Эркам

Category: Poetry
Эрта билаи ясаниб
Эрка — ёрим келибди.
Сув бўйига кечикмай,
Албатта, борсин, дебди.
Шу гапни эшитдим-да,
Ўша томонга кетдим.
Уч қадамни бир қйлиб,
Эркам ёнига етдим.
Эркам деди: „Талянингни
Келтирмабсан, ақллим?
Ахир, мен ҳам чалишингни
Севганимдан чақирдим." —
Бу сўзларни эшитдим-у,
Туриб уйга югурдим.
Гармонимни олиб чопдим,
Зўрға келиб улгурдим.
Эркам деди: „Этикларинг
Мойланмаган, чанг экан!
Бу ғашимга текканингми?
Ахир сенинг эркангман“.
Шу дашномни эшитдим-да,
Мен яна уйга қайтдим.
Этигимга ялтиратиб
Мой сурдим, ишқаб артдим,
Қайтиб келдим, эркам деди:
„Олинмабди соқолинг!
Шунинг учун эрта тонгда
Эшигингни қоққандим“.
Кийик каби учиб бордим,
Устарамни ҳам топдим;
Нари тортдим-бери тортдим,
Соқолни қириб отдим.
Келдим, энди эркам деди:
— Иягингни кесибсан;
Ўз-ўзингга ўчинг борми?
Адабингни берибсан.
Юлишибди дейишади,
Мен сен билан бормайман".
Эркам билан юриш ҳам —
Тугади шунинг билан!
Мен ҳам шунда астагина
Юриб уйимга қайтдим.
Ва мақтаниб „Эркам билан
Бирга юрдим“ деб айтдим.
Менинг эркам шундай эрка,
Ўр-қирга югуртирар.
Эрта ўпка, кеч ҳам ўпка,
Шундай қилиб севдирар.
September 1943