Йигит қайтар, йўллар айланма,
Қаршисида тикка тоғлар бор.
Тоғ йўл тўсмас, унинг ортида
Қуролланган кучли ёвлар бор.
Йигит тошга қиличин қайрар,
Оқ бўз оти ўтлайди четда.
Ёлин силкиб кишнайди баъзан,
Гапиргандай бўлар йигитга.
— Тез бўл, йигит, қуёш ботмоқда,
Кўм-кўк туман қоплайди сойни.
Адашармиз, йўл йўқотармиз,
Тополмасмиз белгили жойни...
— Қўрқма, отим, ботир йигитнинг
Қоронғу тун содиқ йўллоши.
Олдинда жанг! Ортидан қувсак —
Душман сезмас, янчилар боши!
Кўрсатажак зафар тўғри йўл,
Туман тарқар ол тонг нуридан.
Она юртни, дўстим, топармиз,
Ёр согиниб айтган куйидан.
September 1943