Баъзан шундай бўлар, кишининг қатъий
Бирорта нарсага кўнгли кетмайди.
Ажал ели эсар кўнгил гулига,
Аммо япроғин ҳам силкитолмайди.
Юзда фақат мағрур табассум бўлар,
Дуне лаззати ҳам унутилади.
Мана шу вақтда, нима учундир,
Ёзгинг келар фақат, ёзгинг келади!..
Ўлдирсангиз, келинг, мана, ўлдиринг!
Сўнгра қутурингиз, ўйнанг, керилинг!
Фақат сиёҳ беринг шоирга, сиёҳ
Ва қўлига унинг қаламин беринг!
November 1943