Билдим, йигит, қўшиқларингда
Ватанингга муҳаббат қат-қат.
Аммо, айт-чи, оғир урушда
Кўрсатолдинг қандай жасорат?
Турганмисан сафга, машаққат,
Қайғу юкин халқинг ортганда?
Ботир киши енгар қийинни,
Халқ ботирни синар ботганда.
Эрлик сўрар кураш йигитдан
Етмоқ учун буюк умидга.
Эркинг кетар, қочсанг эрликдан,
Эрлик берар эркинлик юртга.
Қутқарарми, йиғи, ёлвориш
Асир этса душман юракни?
Бўға олмас, лекин кишанлар
Қилич ушлай олган билакни!
Тубанлик ва муҳтожликларда
Яшамакнинг не маъноси бор?
Ҳаёт таъми ҳурликда бўлар,
Узоқ умр унда барқарор.
Халқ унутмас, жонингни берсанг.
Ватан учуй курашда бўлсанг.
Хоин қони томар челакка,
Ботир қони томар юракка.
Ботир ўлар шуҳрат таратиб,
Қолдиради эл ичида ном.
Отинг қолсин ўзинг ўлсанг ҳам,
Тарихларда ўқилар мудом.
December 1943