Уч боламни, учар қуш каби
Мен учирдим эркин далага.
Яқин кўриб, тасалли беринг
Ҳижронида куйган онага.
Ўғилларим қаёқда юрар,
Хабар беринг муштоқ кўнглимга.
Қайга элтар тақдир йўлларин,
Зафаргами ёки ўлимга?
Кун чиқардан қайтган қалдирғоч
Кириб қўнди она уйига.
— Эй қалдирғоч, болам кўрдингми,
Айт, ташлама ҳижрон куйига.
Катта ўғлим қайда, ростин айт,
Кўзим нури борми жэҳонда?
— Қайғур, шўрлик она, Қримда
Ўғлинг ўлди жангда — майдонда. —
Қотиб қолди она лол бўлиб,
Қайнаб чикди ўтли ёшлари.
Тўнғич ўғлин оғир ғамидан
Кумуш каби бўлди сочлари. —
Уч ўғлимни учар қуш каби
Мен учирдим жуда йироққа.
Яқин кўриб, тасалли беринг,
Қандай оғир чидаш фироққа.
Тўнғич ўғлим қайтиб келмади,
Ўлди ўғлим жангда, узоқда.
Соғ юргандир, балки ўртанчам,
Шамол урар исин димоққа.
Гўё сўзлаб алланимани,
Шамол ўйнар ойна тегида.
— Кўрмадингми ўғлимни менинг,
Айт-чи, шамол, юрган ерингда?
— Қайғур она, ўртанча ўғлинг
Қаттиқ жангда курашиб ўлди.
Ёвни қирди сўнгги дамгача,
Олмос қилич қўлида бўлди. —
Ҳушдан кетиб йиқилди она,
Парчаланган юраги толди.
Йиғлаб-йиғлаб фарзанд доғидан
Унинг кўзи кўр бўлиб қолди. —
Уч боламни, учар қуш каби,
Мен учирдим қонли майдонга.
Жон дўстларим, тасалли беринг,
Мадад беринг, бу бағри қонга.
Икки ўғлим ўлди урушда,
Битта умид юпатар мани:
Кўролмасман, бирдан уччовин,
Мен кўрарман балки, кенжамни.
Hera учмас кўкда калдиргоч,
Шамол ухлар, тинган нарвози.
Урмои ичнн янгратиб шунда,
Эшитплар кариай овози.
Тонг отарди туёқ сасидан,
Бир сесканиб уйғонди она,
Дсразага келиб суянди,
Соғинчига йўқдир ниҳоя.
Тақ-туқ босиб туёқларини
Бир от келар, ким экан, қани?
От устида онанинг ўғли,
Кеижатойи, жони, кутгани.
Кўкрагида олтин медали,
Қўлларида зафар байроғи.
Қаршилайди қутлаб ботирни
Сайроқ қушлар нурли тонг чоғи.
Кўрмаса ҳам онанинг кўзи,
Қалби билан сезиб таниди.
„Болажоним!‟ дея, у йиғлаб,
Сийнасига босди дилбандин.
— Жоним ўғлим, омон келдингми,
Кўз тикканим, шодлик, олтиним,
Ьекса она кумуш сочига
Олтин ёши томди ботирнинг.
— Бас, онажон, йиғлама ортиқ,
Уғлинг келди, омон келди, чин!
Олиб қайтди олмос қилич билан
Халқ тинчлигин, зафар қувончин.
Акаларим қонли урушла
Зафар йўлин чизиб ўлдилар.
Ҳаётларин сўнгги дамда ҳам
Шон-шуҳратга қоплади улар.
Акаларим полвон гавдасин
Кўмиб келдим гарчи йироқда,
Қонларининг қирмиз рангини
Олиб қайтдим бу ол байроқда. —
Ўпди она қизил байроқни,
Кўзга суртди кўзи очилди.
Қаршисида турар ғайратли,
Кенг кўкракли ботир лочини.
Уч боламни учар қуш каби
Мен учирдим эркин далага.
Ғамлар чеккан кўнгилни қутлаб,
Меҳмон бўлинг энди онага.
Кўкрак сутим бериб, тебратиб,
Мен уч лочин ўстирдим халққа:
Жанговарлик куйин ўргатдим,
Лочинларим учди ҳар ёққа.
Икки ўғлим қайтиб келмади,
Кишнаб юрар отлари қирда,
Мен уларга қонимни бердим,
Улар узоқ бегона ерда.
Оқизишиб шy пок қонини,
Халқи учун, Ватани учун,
Олиб қайтди ғалаба тонггин
Кенжа ўғлим, бу қўрқмас лочин.
Кўкрагида медали яшнар
Ўлмагандай бирорта ўғлим.
Қиз-йигитлар уйимга тўла,
Қўшиқларин тинглаб тўймайман,
Болаларим сингари улар.
Бир қайғурдим, икки шодландим,
Берган сутим ҳалолдир, юртим;
Ўлганда ҳам шон-шуҳрат билан
Ўладиган эрлар ўстирдим.
Келинг бугун она уйига,
У оламга қайтадан келди. —
Келишдилар кексалар, ёшлар,
Уйи даста гулларга тўлди.
Халқ шодлиги билан тузалди
Юрагининг оғир яраси.
Уй тўрида, гуллар ичида
Уч ботирнинг туққан онаси.
September 1943