Ўлимга

Категория: Поэзия
Неча марта мен чангалингдан
Қутулдим, ўлим.
„Улдим‟ деган чоғимда, ҳаёт —
Узатди қўлин.
Сенга қарши бўлган курашда
Мен жасур турдим.
„Чўктираман‟ дединг, мен ўпқон —
Ичига кирдим.
Сен, „сўнггиси бўлсин бу“ дея,
Эздинг шу қадар:
Мен шунчалар бир сўзли бўлдим,
Шунчалар ўжар.
Ўлим, сен-ла ўйнашмоқ ўзи
Яхши иш эмас.
Ахир, ғамсиз, беташвиш яшаш
Кўнгилга тегмас.
Мени ҳаёт ё бездирдими,
Нега бунтарман?
Иўц, йўқ, асло ўлгим келмайдн,
Яшаш истайман.
Довуллардап четроқда бўлсанг,
Тинч бўласан зап;
Йўқ, довуллардан мен ошиб келдим,
Чин ҳаёт сўраб.
Яна тушдим тирноқларингга
Мен сен — ўлимнинг.
Бўғди жаллод бу шеърларни
Ёзган қўлимни.
Тездан тугар умрим, қалбимда —
Бор ёлқин кучи.
Мен ўламан ҳақиқатни деб,
Мард халқим учун.
Шу сабабдан мен чангалингга
Кўгх бор илиндим.
Излаб юрган каби йўлимда
Сенга дуч келдим.
He чоранг бор, ҳақиқат йўли
Шундай тайғанчоқ;
Курашчига ёки ғалаба,
Ё ўлим ўртоқ.
Тезда сунар сўнгги юлдуздек
Ҳаётим кучи.
Ўламан мен ҳақиқат учун,
Эл-юртим учун.
сентября 1943