Майда яна қизил шароблар
Қуйилади, биз бўлурмиз жам.
Қадаҳларнинг жаранги билан
Жўр бўлажак алёримиз ҳам.
Стол усти гул билан тўлар.
Шу гуллардай чиройли қизлар
Кўз қирларин ташлаб ноз билан
Қутлаб бизнинг қўлни қисарлар.
Баъзи бирлар бўлмас йиғинда,
Улар ўрни шундай бўш бўлар,
Илк қадаҳлар мана шу ботир
Дўстлар номи билан бўшалар.
Бу учрашув ажойиб бўлар,
Шундай оғир кундан қутулиб
Бизлар, майдан эмас, шодликдан
Куйлашурмиз, балки, маст бўлиб.
Узоқ эмас,
Ичиб шодланиб —
Қадаҳларни сўнгра тўнтариб,
Йўл олармиз дўст қони томган
Кенг қирларга енгни шимариб.
Бузилган йўл, ёнган шаҳарлар
Қайтишимиз кутиб ётарлар.
Ишга тушсин ботир тракторлар,
Ишга тушсин ўроқ, болталар.
Қирлар тўлеин олтин буғдойга,
Ёнган уйлар тиклансин қатор.
Ғолиб халқнинг меҳнат теридан
Қирлар гуллаб, бўлсин чаманзор.
октября 1943