Севган ёримга

Категория: Поэзия
Йиллар бўйи, балки, хатим бормас,
Хабар бўлмас менинг тўғримда.
Тупроқ кўмар босган изимни,
Ўтлар ўсар юрган йўлимда.
Қора кийиб, қайғули тусда
Тушларингга кирарман сенинг.
Еллар ювар изин қалбингдан
Сўнгги марта ўпган кунимнинг.
Биламан, бу — кўп оғир бўлар,
Толиқтирар — орзиқиб кутмоқ.
Керак бўлар, балки, кўнглингга
„У йўқ“ деган ўйни беркитмоқ.
Ҳар нарсадан мен учун азиз,
Қиммат бўлган севги ҳиссингдан
Маҳрум бўлиб, тўсатдан бир кун
Мен чиқарман сенинг эсингдан.
Билгил, жоним, шундай бир вақтда,
Ўша вақтда кўнглим ўксинар.
Ўша вақтдагина ўлим енгса енгар,
Қайтиш йўлим, балки, кесилар...
Шу вақтгача сени соғиниб,
Кучли бўлдим жангда ўлимдан.
Сенинг севгинг сирли тилсим бўлиб,
Сақлаб келди юрган йўлимда.
Йиқилсам-да, „енгаман" деган
У онтимни ҳеч унутмасман.
Сен ўзинг ҳам раҳмат айтмассан
Зафар билан элга қайтмасам.
Кураш узоқ, йўллари оғир,
Сен кут, жоним, умидворингни!
Ўтдан, сувдан асрайди омон
Муҳаббатинг севгаи ёрингни!
сентября 1943