Оғир юкни, чевар сингиллар,
Кўтардингиз, бизлар қатори.
Енгингизда илиқ қон изи,
Юзингизда жанглар ғубори!
Яраларни ювиб боғладингиз,
Кўтардингиз қулаб қолганни.
Ухлатдингиз сочларин сийпаб
Сафарларда юриб толганни.
Қўлларингиз ярадорларга
Қайта ҳаёт йўлин очдилар.
Раҳмат сизга, эл эркалари,
Очиқ юзли, қийғоч қошлилар!
Зафар билан қувиб қайғуни,
Гуллар қучиб қайтдингиз элга.
Юзингиздан ёғилган нурлар
Севинч солди чарчаган дилга!
Аммо, қизлар, чевар сингиллар,
Кўпдир ҳали юртда яралар;
Яраланиб йиқилган шаҳар,
Оналари ўлган болалар.
Вайрон бўлган, ёнган уйларга
Ҳаёг берснн чевар қўлингиз.
Тирилтиринг зўр шаҳарларни,
Етимларга она бўлингиз!
Қон сингиган бу жанггоҳларга
Томсин энди олтин терингиз!
Сиз енгдингиз ёвни!
Хароба,
Вайронлнкни эндн енггингиз!
декабря 1943