Бинокор

Категория: Поэзия
Осмонда тўлиб
Булутлар сузар.
Биз қурган уйлар
Кўкка бўй чўзар.
Ҳар битта ғишти
Бизнинг қўл кучи.
Меҳнатда қандай
Моҳирдир киши.
Фойдасиз ётган
Тошдан ва лойдан
Қаддин кўтарар
Бўш ётган жойда.
Иш бошлаганда
Кўринар шундай —
Ёш боласимон,
Белаб қўйгандай.
Тахта ҳавоза
Унга устихон.
Тани йўқ ҳали,
Йўқ юзида қон.
Сафдан жой олар
У ўсиб, битиб,
Қараб қоларсиз
Эсингиз кетиб.
Ким турса турсин...
Бу гўзал уйни
Унутмасин ҳеч
Солинган кунни.
Турмушинг ўтсин
Тинч, шоду хуррам,
Кўчиб кирган кун
Ўтказгил байрам!
Сендан илтимос,
Шу кеча, аввал
Бинокор учун
Кўтаргил бакал.
Бундай бинолар
Кўплаб тиклар қад.
Яратар уни
Ижод ва меҳнат.