Сўнгги куй

Категория: Поэзия
Олам ёруғ, жуда кенг,
Хурсандлиги кўп!
Аммо тюрьмам қоронгу,
Эшигида кулф.
Бир қуш учар осмонда
Баланддан-баланд.
Ағанайман мен ерда,
Қўлим занжирбанд.
Бир гул ўсар ҳовлида,
Суғарар ёмғир.
Мен қурийман, сўламан
Тюрьмада бенур.
Ҳаёт тотли, яшамоқ
Орзу-ўйимдир.
Аммо, ўламан, бу куй—
Сўнгги куйимдир.
августа 1943