Умрим ўтар сўлғун гул каби,
Бир кун тушар олдингга — ерга.
Сен ўтарсан топтаб ва янчиб,
Салқин кузда — шамол, ёмғирда.
Унутарсан, жоним, боғингда
Бу нафис гул, ғунча очганин;
Гулзррингни қанчалар безаб,
Сенга атаб хуш ис сочганин.
Унутарсан, баҳор тонгида
Деразангдан таъзим этганин.
Салом бериб, сени табриклаб,
Сарин ерда шох силкитганин.
Унутарсан, туғилган кунинг
Ёдга олиб қилган байраминг;
Столингда сени табриклаб,
Тўлқинланган гуллар бойламин.
Кузда боғдан шошиб-пишиб сен,
Уртоғингни ўтсанг кўргани,
Қулогингга кирмас бу гулнинг
Товонингда ғижирлагани...
Куздан қочиб, уйга кирарсан,
Деразангни ёпарсан маҳкам.
Йўқ, сен энди бу сўлган гулни
Остонангдан киритмассан ҳам.
Синган кўнгил нозингдан махрум,
Ёлғиз сўнар, йўқолиб кетар.
Севги,
ваъда,
онтлар... ҳаммаси
Ҳеч бўлмаган каби унутилар.
сентября 1943