Қайғу, энди мендан тезроқ кет,
Кунинг битди, кўиглимни тарк эт.
Шунча меҳмон бўлдлнг, етади,
Ўйлаганда эсим кетади.
Ойлар бўйи уйимда тўлиб,
Хунук, совуқ соядай бўлиб,
Турдинг доим юрагим қоплаб,
Қоровулдай умрим кўриқлаб.
Қора либос кийдирдинг менга
Ва сўлғинлик солдинг бетимга.
Қайта тўлди шодликка дилим —
Қайтди элга ғолиб ботирим.
Қайтди жасур, мағрур тутиб бош,
Гўё кирди уйимга қуёш.
Қайғу учун ўрин йуқ бунда,
Қайғу ўзи қолди қайғуда.
Унутдим мен қайғу, хаёлни,
Улоқтирдим қора рўмолни.
Юзларимда тонг акс этади,
Қалбдан шодлик тошиб кетади.
Деразамни очдим кубшга,
Қуёш бошқа бугун, кун бошқа;
Ҳамма жойда шодлик, эркинлик,
Жоним, барин ўзинг келтирдинг.
Уйим бугун тўлди гулларга,
Эй, шодлик, бахт! Марҳамат тўрга!
Эй қайғу, сен йўқол, тезроқ кет,
Сенга жой йўқ, бу ерни тарк эт.
октября 1943