Кўп совчилар келди тонг қизига,
Тоғ элидан, денгиз ортидан,
Кийимлари шоҳи ва атлас,
Зийнатлари қизил олтиндан.
Қизни қутлаб, гавҳар маржонлар,
Билагузуклар тақдим этдилар.
Ҳаммаси „Йўқ!“ жавобни олиб,
Бўш қўл билан қайтиб кетдилар.
Шоир келди. Унинг совғаси
Ўтли шеър тўла юраги.
Нақ шу бўлди қиз сайлагани,
Нақ шу бўлди қизнинг тилаги.
29 ноября 1943