Қушча

Категория: Поэзия
Тиканли сим тўсиқлар билан
Ўралгандир чор айланамиз.
Биз маҳбуслар бунда кун бўйи
Гўнг қуртидай доим қайнаймиз.
Қуёш чиқар тўсиқ ортидан,
Баланд қирлар нурга чўмилар,
Аммо нури бизга нечундир,
Тегмай ўтган каби туюлар.
Йироқ эмас қир, ўрмон...
Кимдир
Ўроғини ўткир қайрайди.
Худди шунда бир қуш учиб келиб,
Сим деворга қўниб сайрайди.
Чақирсам ҳам, қушча,
Биз ёққа —
Ўзинг хоҳлаб учиб кирмассан.
Кира кўрма,
Қону ёш тўкиб,
Куйганимиз кўриб турибсан.
Сайра, қушча, бу лаънатланган
Панжаралар ортидан сайра!
Шу ҳам бизга жуда зўр қувонч,
Баҳра олсип кўнглимиз яйраб.
Сен учарсан бизнинг Ватанга,
Эркинликнинг учқур ўктами.
Айт-чи, қушча, менинг ёнимга
Бу келишинг сўнгги мартами?
Сўнгги марта бўлса эй, қушча,
Мағрур қалбим сўнг умидин қуч
Элга содиқ, ёвга дарғазаб —
Шоир куйи бўлиб юртга уч.
Тонг сингари равшан куйингдан,
Ўц сингари тик қанотингдан
Танир халқим,
Дер:
— „Қушча унинг —
Сўнгги куйи жанглар ўтвдан.
Тиканакли симлар, кишанлар
Боғласа ҳам оёқ-қўлларин,
Дунёда йўқ кишанловчи куч,
Ўтли қалбдан чиққан куйларин‟.
Уч, қушча, ҳур Қўшиғим бўлиб! —
Шудир сендан сўнгги тилагим.
Таним қолсин бунда (Тан нима?)
Она юртга борсин юрагим.
августа 1942