Эман

Категория: Поэзия
Кўкарганди гуриллаб ёлғиз
Йўл четида кекса бир эман.
Чор атрофи яшил майсазор,
Бутоқлари ерга эгилган.
Ғир-ғир эсган тонг шамоллари
Ҳилпиратар япроқларини;
Шунда эман эслаб куйлайди
Шов-шув тўла ёш чоғларини.
Минг йил бурун, кимдир тер тўкиб
Ер ҳайдаган, зўр меҳнат қилган;
Ҳам биринчи марта эманнинг
Ҳаёт тонгги шунда балқиган.
У одамни ҳеч ким билмайди,
Бўлганми у деҳқон, ё боғбон.
Яшиллик ва ҳабтни севган,
Меҳнат севган бирор паҳлавон?
Ким бўлмасин, у қаҳрамоннинг
Терларини сақлар бу тупроқ.
Шунинг учун кекса эман ҳам
Қутлар уни куй билан ҳар чоқ.
Ҳар кун йўлнинг чангин тўзгитиб
Йўловчилар ўтади минглаб.
Ҳар йўловчи бу мунгли куйчи —
Эман куйин ўтади тинглаб.
Булутли кун йўловчиларни
Эмаи сақлар елдан, ёмгирдан.
Иссиқ бўлар ва шамол ўтмас,
Қалин япроқ — кўк чодиридан.
Соясида роҳат қилдирар.
Қирда ишлаб тояган белларни;
Учраштирар ойдин тунларда
Орзиқишиб ёнган дилларни.
Адашганга у йўл кўрсатар
Қора қишда, қору бўронда,
Салқин сувдек роҳат бағишлар
Кўланкаси буғдой ўрганда.
Хизматингга таъзим қиламан,
Эй бахтиёр узоқ ватандош,
Ёшлигингга бир ҳайкал бўлиб
Турар эман мағрур тутиб бош.
Одам бўлса, шунақа бўлсин,
Изи қолсин хўп теран бўлиб.
Ўзи ўлса, ишлари қолсин,
Мингга кирган бир эман бўлиб.
10 декабря 1943