Содиқ бўлиб, у, лочин қалбдан
Халққа ичган эзгу онтига,
Елкасига осди автомат
Ва отланди у бўз отига.
Йигит юрган йўлдан ёв қочди,
Тўплар қулаб кўп танклар ёнди.
Қайдан олди у бунча кучни,
Қайдан олди бунча ёлқинни?
Байроқ қилиб чин ҳақиқатни,
Ўтни, сувни кечди бу йигит.
Автомати, оти билан-мас,
Онти билан кучли бу йигит.
19 ноября 1943