Двинага

Категория: Поэзия
Оқимннгни агар, Двина,
Буриб бўлса эди ортишта,
Тўлқинингга миндириб мени
Олиб кетар эдинг юртимга.
Курашларнинг довулида мен
Қулоч ёзиб сузмоқ истадим.
Тутқинликда ҳаётим сўлар,
Бу хўрликка қандай чидай жим?
Мумкин бўлса,
Оқимингни-мас,
Мен кечирган бутун умримни
Қайтарардим изига буриб,
Бермоқ учун халққа шеъримни.
Рози эдим она тупроқда
Ҳар жафони тортмоқликка ҳам,
Тилар эдим юртимда эркин
Ижод дарёсида сузолсам...
Ўкинмасдим юртимда ўлсам,
Она туироқ қўмсайди, майли.
Мен биламан, қабрим устида
Туражагин шеърим ҳайкали.
Чидай олмас қалбим қулликка,
Хаёлимни шу ўйлар босар,
У югурик тўлқинларингга
Ол, Двина, мени бўлмаса.
Топар эдим балки мен юпанч,
Тўлқинингда чайқалиб, қалқиб.
Кўрсин халқим ўлик гавдамни,
Қайтганимни — соғиниб, оқиб.
Эй, Двина,
Бу зўр оқиминг
Буриб бўлса эди ортингга,
Шеърим билан бирга танимни
Олиб кетар эдинг юртимга.
октября 1943