Боғбон

Категория: Поэзия
Бизнинг боғбон ота меҳнаткаш, чайир,
Ёши ҳам тўқсоннинг атрофидадир.
Қуёш билан барвақт уйғонади тенг,
Кетмонини олиб, шимаради енг.
Жўякларга гоҳо гул экар, ўтар,
Қатор олмаларнинг шохини бутар.
Жўякларда экин тўлиб кетади,
Бир ёқда хил-хил гул таъзим этади.
Баҳор билан боққа қайтади қушлар,
Бизнинг қадрли, қанотли дўстлар.
Ниҳоятда гўзал бўлади Майда —
Қайинларкўк япроқ чиқарган ойда.
Шунда, боғбон йигитлардек яшарар.
Қувончидан кўзларига ёш олар.
Бу мевалар бир кун ўсиб етади,
Ёшлар гўзал боғни мақтаб ўтади.
Бу миришкор боғбон яшайди мангу,
Мева шохларида, гул баргида у.
Шовиллайди ёдлаб кўк қарағайзор,
Бизнинг боғбон ота шундай бахтиёр.