Балиқчилар

Категория: Поэзия
Нам қирғоқда ботир балиқчилар
Чодир қуриб олов ёқдилар.
Текис қирга оқ чодирлардан
Сергак қўшиқ, куйлар оқдилар.
Олов аста қирғоқ саҳнидан
Кўтаргандай туннинг пардасин —
Яққол кўзга кўринди шунда
Рақс этган бир йигит гавдаси.
Олқишлади бу ўйинчини,
Кўл бўйида ўсган тўп қамиш,
Сув гуллари, тол... балиқчилар
Бари яқин.ҳаммаси таниш.
Бу йигитлар бугун Байкалдан
Олтмиш тонна балиқ босдилар.
Ундан қайтиб,
Еайрам қилишиб,
Бу қирғоқда қозон осдилар.
Толиқмади жасур қалблари
Куни бўйи, тўнгиб, шалаббо,
Олтмиш тонна балиқ чиқариб,
Чарчаш нима билмади аммо.
Мана бири... ойга тикилиб
Ўлтиради Байқал бўйида.
Узоқдаги ёри ўша он
Жонланарди унинг ўйида.
Тонна-тонна кумуш балиқни
Кўтаради азим елкаси.
Аммо тун-кун ухлаёлмайди,
Соғинтирган ёри — эркаси.
Олтмиш тонна балиқ унчалик
Оғир тушмас экан билакка.
Юз тоннадан оғир туюлар
Зўр соғиниш ҳисси юракка.
1943