Асирликда танишган бельгияликдўстим Андрега!
Қайтса эди, чаман боғларда
Яйраб ўтган қувноқ кунларим,
Дўстим, сенга совға қилардим
Эркин юртим эрка гулларин.
Ҳеч нарсам йўқ бу ерда менинг:
Юртим, боғим, ҳатто эрким ҳам.
Гуллар бунда сўлган, қуриган,
Ерлар бунда ёт қўлга қарам.
Фақатгина тоза қалбим бор,
Қора ўйдан узоқ, соғломдир.
Шу қалбимнинг, баҳор гулидай,
Қўшиқлари сенга совғамдир.
Ўзим ўлсам, отим, шеърим ўлмас,
Янграб ётур зл қулоғида.
Сўзлаб берар тутқун кунларда
Ғунча очган дўстлик ҳақида.