Дастрўмол

Category: Poetry
Хайрлашиб мен билан ёрим
Тақдим этди дастрўмолини.
Рўмол билан ярам боғладим,
Тиндирар деб оққан қонимни.
Кизил қонга бўялган рўмол
Турар иссиқ қалбим устида.
Сўзлар менга ёр илиқ нозин,
Сўзлар ўтли ишқ тўғрисида.
Чекинмадим, жоним, мен ортга,
Ботирларча ташладим одим.
Рўмол гувоҳ: сени, элимни
Юрак қоним билан сақладим.
1942