Севги

Category: Poetry
Каттиқ севди йигит,
Тортиниб —
Очди унга бир кун юрагии!
„Севдим“ — деди, бироқ нозли қизнинг
Эшитмади „Мен ҳам!“ деганин.
Қиз севганин яширдимикан,
£ки чиндан у севмайдими?!
Лекин ёнди йигит кундан-кун,
Шундай бўлар севги удуми.
Уруш чикди...
Ёрдан ажратиб
Олиб кетди жангга ботирни.
Севги уни олға ундади,
Ярасининг қонин қотирди.
Ёри учун, она юрт учун
У курашда олдинда юрди,
Кўрсатмаса шунда йигитлик,
Ахир, уни ким йигит дерди?
Севги билан ўзин зўр сезиб,
Олға юрди жасур, умидли.
Зафар тонги ёришган чоқда
Ўқ йиқитди, ахир йигитни.
Босириқди сўнгги дамида,
Ўлим иси уни элитди.
— „Мен севаман!..“ деди,
Ва ёрин:
— „Мен ҳам!“ деган сўзин эшитди.
November 30, 1943