Кечир мени, юртим, сенинг буюк
Номинг билан курашиб жангда,
Шонли ўлим билин кўмолмадим
Бу танимни мен сўнгги дамда.
Йўқ, ўзимнинг кичик заррадай
Умрим учун сени сотмадим.
Волхов гувоҳ бўлар, жанг онтин
Сўнг дамгача доғсиз сақладим.
Мен қўрқмадим, бошга ёмғир каби
Тўп ўқлари ёққанида ҳам.
Йўқотмадим ўзни, ўлик билан
Тўлганда ҳам атроф — айланам.
Олда-ортда ва ўнгу сўлда
Кесилса ҳам йўлим; кўкрагим —
Ўқ еб, қонга беланганда ҳам
Бўш келмадим, ёшим тўкмадим.
Мен қаршимда кўрдим цоқ суяк
Шум ўлимнинг қора кўлкасин-
Келгил, ўлим, қолган бу умрим
Тутқунликда тамом бўлмаспп!
Мен эмасми ёрига ёзган:
„Хафа бўлма, жонгинам, бироқ
Сўнгги қоним томсин, майлига,
Пок онтимга тушмаяжак доғ!“
Мен эмасми, шеър ўти билан
Юрак билан онт ичган жангда:
„Ўлимга мен нафратим билан
Жилмаярман энг сўнгги дамда".
„Чидам берар севгинг сўнгги жанг,
Шум ўлимнинг азобларига.
Юртим, сени севганлигимни
Қоним билан ёзарман ерга*.
„Тинч ухлардим бутун ҳаётим
Бағишласам агар юрт учун!“ —
Мана шу онт мадори бўлди,
Ишон, юртим, қалбим тепишин.
Тақдир кулди, ўлим тегмасдан
Ўтиб кетди, қилмади журъат.
Нетай, ахир, сўнгги минутда
Пистолетим қилди хиёнат!
Чиён ўзин чақар сўнг дамда,
Бургут жардан тикка ташланар.
Мен ҳам бургут эдим-ку, ахир,
Бошим эгармидим бошқага!
Пшон, гортим, мен бургут эдим,
Сунгги минут келганда, бирдан
Учар эдим мағрур қанот цоқиб,
Ташланардим баландликлардам.
Нетай, ахир, дўст пистолетим
Сўнгги сўздан тўсат бош тортди.
Кишан солди душман қўлимга
Ва эрксизлик қаърига отди.
Қулликдаман ҳозир... ҳар куни,
Кун чиқишин ғамгин кутаман.
Шеър бўлиб чиқар ўч ўти
Яраланган лочин юракдан.
Кун чиқар ёқ, дўстлар ушлаган
Байроқ каби, кунда қизарар.
Билсайдингиз, дўстлар, тутқин қалб
Кўкракдаги ярадан эмас,
Қонли ўчдан шунақа ёнар.
Умидим бор: бир август туни
Бошлаб борар нажотга, албат.
Енгар тубан бу асирликни
Қасос, юртга бўлган муҳаббат.
Умидим бор, дўстлар, сафингизда
Топар сўнгги кураш тилагин.
Яраланган, лекин қулликка
Бош эгмаган тоза юрагим.
July 1942